Қорақалпоғистон ва Хоразмда давлат боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади
Мазкур қарор болалар саломатлигини жазирама ҳаво таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳаво ҳароратининг кескин ошиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорларига мувофиқ боғчалар қуйидаги муддатларда ёпилади:
Нукус шаҳри — 13–18 июл;
Амударё тумани — 13–15 июл;
Беруний тумани — 13–17 июл;
Хўжайли тумани — 13–18 июл;
Тахиатош тумани — 13–18 июл;
Шуманай тумани — 13–17 июл;
Мўйноқ тумани — 13–17 июл;
Қонликўл тумани — 13–17 июл;
Тўрткўл тумани — 13–17 июл.
14 - 17 июл кунлари Хоразм вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда давом эттирилади.
Қайд этилишича, мазкур қарор болалар саломатлигини жазирама ҳаво таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, санитария-эпидемиологик хизматнинг хулосалари ва тавсиялари асосида қабул қилинган.
