Octobank ишончли ва молиявий барқарор банк сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади
2025 йил якунлари бўйича ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, Octobank’нинг кредит рейтинги “Барқарор” прогнози билан “uzA++” даражасига оширилди.

“Аҳбор-Рейтинг” агентлиги томонидан тақдим этилган ушбу рейтинг Octobank’нинг юқори кредитга лаёқатлилиги ва молиявий барқарорлигини тасдиқлайди, шунингдек, банкнинг молия бозоридаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини акс эттиради.
Банк кредит рейтингининг сўнгги йиллардаги барқарор ўсиш динамикаси алоҳида аҳамиятга эга. Octobank рейтинги “uzA” даражасидан “uzA+”га, 2025 йил якунлари бўйича эса “uzA++” даражасига кўтарилди.

Рейтингнинг оширилиши банкнинг изчил ривожланиши, асосий молиявий кўрсаткичларининг мустаҳкамланиши ва рискларни самарали бошқариш ёндашувини акс эттиради. Буларнинг барчаси мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар ишончининг янада ортишига хизмат қилади.
Оcтобанк молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва замонавий молиявий ечимларни ривожлантириш орқали мижозларга ишончлилик, барқарорлик ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлашда давом этади.
Батафсил: Octobank расмий сайтида.
