Тошкент ва Самарқандда ҳарбий хизматчиларга тўланадиган ижара компенсацияси оширилади
Ушбу ҳудудларда ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилиши белгиланди.

Тошкент ва Самарқандда ҳарбий хизматчиларга тўланадиган “ижара пули” оширилади.
Ҳукумат қарори (369-сон, 07.07.2026 й.) билан “Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилиши белгиланди.
