Сурхондарёдаги савдо шохобчаларида сифатсиз дазмоллар сотилаётгани аниқланди
Хитойдан импорт қилинган маҳсулот амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, маҳсулот тегишли давлатлараро стандартнинг бир неча бандлари талабларига номувофиқ экани тасдиқланди.

Сурхондарёда Хитойда ишлаб чиқарилган "MEGA" брендли дазмоллар сифатсиз экани аниқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан савдо шохобчаларида бозор назорати тадбирлари ўтказилди.
Назорат давомида реализация қилинаётган дазмол маҳсулотларидан намуналар олиниб, уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари ҳамда амалдаги стандартлар талабларига мувофиқлиги лаборатория синовлари орқали ўрганилди.
Ўрганишлар доирасида "MEGA" бренди остида сотувга қўйилган дазмоллардан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди.
Синов натижаларига кўра, Хитойдан импорт қилинган мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, маҳсулот тегишли давлатлараро стандартнинг бир неча бандлари талабларига номувофиқ экани тасдиқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо шохобчаларига огоҳлантириш хатлари юборилди ҳамда мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш ва уларнинг реализатсиясини тўхтатиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Сифатсиз маҳсулотлар рўйхати билан орқали танишишингиз мумкин.
