platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистон давлат бюджети йилнинг биринчи ярмини кичик профицит билан якунлади

Йил якуни учун давлат бюджети даромадлари 368,9 трлн сўм, харажатлари эса 328,7 трлн сўм этиб прогноз қилинган.

Ўзбекистон давлат бюджети йилнинг биринчи ярмини кичик профицит билан якунлади

Ўзбекистон давлат бюджети йилнинг биринчи ярмини кичик профицит билан якунлади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

2026 йил январь-июн якунларига кўра, Ўзбекистон давлат буджети даромадлари 207,4 трлн сўмни, харажатлари эса 205,6 трлн сўмни ташкил этди.

Натижада йилнинг биринчи ярми 1,8 трлн сўмдан ортиқ (тахминан $150 млн) профицит билан якунланди.

Бироқ ойлар кесимидаги ҳолат бир хил бўлмади. Январ ва феврал ойларида буджет мос равишда 1,5 трлн сўм ва 986,2 млрд сўм тақчиллик билан якунланган. Март ойида эса вазият кескин ўзгарди — даромадлар харажатлардан 10,2 трлн сўмга ошиб кетди.

Бу йил бошидан буён қайд этилган энг юқори профитсит бўлиб, бу, эҳтимол, анъанавий чораклик тўловлар тушуми билан боғлиқ.

Апрел яна тақчиллик билан (707,8 млрд сўм) якунланган бўлса, май биринчи ярим йилликдаги энг ёмон ой бўлди. Бу даврда даромадлар 26,75 трлн сўмгача камайиб, харажатлар 34,7 трлн сўм даражасида сақланиб қолган ва натижада 7,95 трлн сўм тақчиллик юзага келган.

Июнь эса яна ижобий натижа билан якунланди. Бу ойда даромадлар 42 трлн сўм, харажатлар 39,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2,75 трлн сўм профитсит қайд этилди.
Шундай қилиб, биринчи ярим йиллик якунидаги ижобий натижа асосан март ва июнь ойларидаги профицит ҳисобига таъминланди, бу эса қолган тўрт ойдаги дефицитни қоплади.

2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга кўра, йил якуни учун давлат бюджети даромадлари 368,9 трлн сўм, харажатлари эса 328,7 трлн сўм этиб прогноз қилинган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid