“Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми эълон қилинди
Иккинчи мавсум 15 июлдан бошланади. Ғолиблар Мустақилликнинг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

“Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми эълон қилинди.
Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бунда:
- 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш;
- 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш;
- 19–21 август кунлари тарғибот босқичи;
- 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи;
- 1–10 сентябр кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябр — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.
