platina.uz
Спорт

ОАВ: Илгиз Танташев ЖЧнинг бошқа ўйинларида қатнашмайди

Бу қарор Парагвай ва Франция ўртасидаги баҳсли 1/8 финал ўйинидан сўнг қабул қилинган бўлиб, унда ҳакамлик кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. 

ОАВ: Илгиз Танташев ЖЧнинг бошқа ўйинларида қатнашмайди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларига тайинланмайди.

Бироқ, унга нисбатан ҳеч қандай расмий интизомий чоралар кўрилмайди, деб хабар беради Франциянинг RMC Sport нашри.

Нашрнинг хабар беришича, бу қарор Парагвай ва Франция ўртасидаги баҳсли 1/8 финал ўйинидан сўнг қабул қилинган бўлиб, унда ҳакамлик кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Бир нечта хорижий оммавий ахборот воситалари Танташевнинг бошқарувини танқид қилишган.

RMC Sport таъкидлаганидек, ФИФА ўзбекистонлик ҳакамга нисбатан расмий интизомий чораларни қўлламасликка қарор қилган.

Бунинг ўрнига, у Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларига тайинланмайди ва бу унинг турнирдаги фаолиятини якунлайди.

Бироқ, ФИФА ҳали бу масала бўйича расмий баёнот бермади. Танташевнинг кейинги ўйинларга тайинланмаслиги ҳақидаги маълумот фақат RMC Sport нашрига асосланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid