platina.uz
Таҳлил

Кремл ўйинини ўзгартирмоқдами: Москва нега яна музокаралар ҳақида гапира бошлади?

Украина Россия ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва энергетика инфратузилмасига дрон ҳужумларини кучайтирди. Бу ҳужумлар натижасида Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Ҳатто Владимир Путиннинг ўзи ҳам айрим минтақаларда ёқилғи тақчиллиги борлигини тан олди.

Кремл ўйинини ўзгартирмоқдами: Москва нега яна музокаралар ҳақида гапира бошлади?

Урушларда қуролларгина эмас, сиёсий риторика ҳам ўзгариб туради. Кеча «мумкин эмас» деб айтилган нарса бугун музокара мавзусига айланиши мумкин. Бироқ ҳар қандай дипломатик баёнот ортида муҳим савол туради: бу ҳақиқий тинчликка интилишми ёки навбатдаги тактик ҳисоб-китобми?

Такаббурликнинг давоси

Сўнгги ҳафталарда Россия-Украина уруши атрофидаги дипломатик фаоллик яна кучайди. Аввал Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаб, шахсан учрашиш ва урушни тугатиш йўлларини муҳокама қилишни таклиф қилди. Учрашув учун Швейцария, Туркия ёки араб давлатлари каби нейтрал майдонлар таклиф этилди. Бироқ Кремл бу таклифни қабул қилмади. Путин ўша пайтда Зеленский билан учрашиш учун асос кўрмаётганини айтди. Ӯз хаёлот олами ва куракда турмайдиган нореал талабларини такрорлади.

Орадан бир неча ҳафта ўтиб эса Москвадан яна музокаралар ҳақидаги сигналлар янграй бошлади. Беларус номи эҳтимолий мулоқот майдони сифатида тилга олинди. Бу ўзгариш нимани англатади?

Нима рӯй берди?

Бу давр мобайнида фронтдаги ҳарбий вазият кескин ўзгармаган бўлса-да, Украина Россия ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва энергетика инфратузилмасига дрон ҳужумларини кучайтирди.

Бу ҳужумлар натижасида Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Ҳатто Владимир Путиннинг ўзи ҳам айрим минтақаларда ёқилғи тақчиллиги борлигини тан олди. Бироқ у бу ҳолат Россиянинг ҳарбий мақсадларини ўзгартирмаслигини ва операция давом этишини таъкидлади.

Тақдир ҳазилини қарангки, Путин Европани мазахлаб, биздан ёкилги олтшмаса музлаб улишади, автомобилга бензин топа олмай, эшак аравада юришади, деган эди.

Бироқ Европа Россия нефти ва гази ўрнига бошқа муқлбилларини топди ва ҳеч деярли қандай қийинчиликка учрамади. Россиянинг ӯзи ҳозир шу аянчли вазиятда. Қозоғистон ва Ҳиндистондан дизел ва бензин сотиб олмоқчи.

Лекин ҳали бу ҳолваси. Зеленский долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Россиянинг янада кӯпроқ нефтни қайта ишловчи корхоналари нишонга олинади энди. Атиги 12 фоиз НҚИКга берилган зарба Россияни эсанкиратиб қӯйди. Агар 30-70 фоиз корхоналар ишдан чиқса руслар оғирроқ муаммоларга душ келиши аниқ.

Демак, муҳим хулоса шундай: Украина зарбалари Россия иқтисодиётининг айрим соҳаларига босим ўтказмоқда. Нима чора кӯришга ақли етмаган ҳукумат Украинадан дрон ҳужумларни тӯхтатишни сӯрамоқчига ӯхшайди. Худди 9 май паради олдидан Украинадан 3 кунлик ярашув сӯраб ялингани каби. Хуллас, мавжуд реаллик Кремлни музокараларга ундамоқда.

Беларуснинг нима алоқаси бор?

Кремль учун Беларусь тасодифий танлов эмас. Минск Россиянинг энг яқин ҳарбий-сиёсий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Беларус Украина билан ҳам чегарадош давлатдир.

Президент Александр Лукашенко сўнгги ҳафталарда Украина ва Россия ўртасида муроса зарурлигини бир неча бор таъкидлади ҳамда украиналик вакиллар билан мулоқот қилганини маълум қилди. Россия нуқтаи назаридан Беларус хавфсизлик жиҳатидан қулай майдон ҳисобланади.

Украина эса аввалроқ нейтрал давлатларда учрашув ўтказишни маъқул кўрган эди. Бу икки ёндашув дипломатик ишонч масаласи ҳамон ҳал этилмаганини кўрсатади. Қолаверса, Беларус - Зеленский учун хавфли. Бирор баҳона билан унинг жонига қасд қилишлари ҳам мумкин. Яқинда рӯй берган Пригожин ӯлими, умуман русларнинг ӯз рақибларини музокара баҳонасида чақириб, кейин ӯлдириб юборишганига тарихда мисоллар кӯп.

Бундан ташқари, Халқаро жиноят суди Путинни уруш жиноятларда айблаб, уни қамоққа олиш учун ордер берган. Халқаро статутни имзолаган давлатлар, назарий жиҳатдан Путинни қамоққа олиши шарт.

Украина стратегияси

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг очиқ мактуби нафақат Кремлга, балки халқаро ҳамжамиятга ҳам қаратилган сиёсий ҳужжат эди. Киев урушни дипломатик йўл билан тугатишга тайёрлигини намойиш қилишга ҳаракат қилди. Шу билан бирга, музокаралар бошланиши учун аввал ўт очишни тўхтатиш ва шахсий мулоқот ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Бу дипломатик ташаббуснинг муҳим жиҳати шундаки, агар Россия рад этса, Киев халқаро майдонда "музокараларга тайёр томон" сифатида кўриниш имконига эга бўлади.

Кремлнинг режаси қандай бўлиши мумкин?

Бугун бир нечта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқиш мумкин.

Биринчи сценарий — иқтисодий босим. Нефть инфратузилмасига берилаётган зарбалар, логистикадаги қийинчиликлар ва ёқилғи билан боғлиқ муаммолар Кремлни дипломатик имкониятларни ҳам кўриб чиқишга ундаётган бўлиши мумкин.

Иккинчи сценарий — ҳарбий тактика. Россия музокаралар ҳақида гапира туриб, фронтдаги операцияларни давом эттириши мумкин. Бу амалиёт халқаро сиёсатда янгилик эмас.

Учинчи сценарий — ташқи сиёсий омил. Москва халқаро ҳамжамиятга Россия музокараларга қарши эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилаётган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳозирча ушбу версиялардан қайси бири устунлигини тасдиқлайдиган етарли далил мавжуд эмас.

Бу ҳақиқий бурилишми?

Сўнгги баёнотларга қараганда, Путин музокаралар эҳтимолини инкор этмаган бўлса-да, Россиянинг асосий ҳарбий мақсадлари ўзгармаганини ҳам аниқ айтди. У Украина таклиф қилган узоқ масофали ҳужумларни ўзаро тўхтатиш ғоясини рад этди ва ҳарбий ҳаракатлар давом этишини билдирди.

Шу сабабли ҳозирча Кремль сиёсатида туб бурилиш юз берди, дейишга асос йўқ. Кўпроқ риторика ўзгармоқда, аммо стратегия ўзгаргани ҳали исботланмаган.

Хулоса

Россия ва Украина ўртасидаги уруш нафақат фронтда, балки дипломатик майдонда ҳам давом этмоқда.

Зеленский шахсий учрашув таклифини илгари сурди. Кремль аввал бу таклифни қабул қилмади. Энди эса Москва Беларус орқали музокаралар эҳтимоли ҳақида гапирмоқда. Бу ҳолатни турлича талқин қилиш мумкин.

Бироқ ҳозирги босқичда энг тўғри хулоса шундай: Кремльнинг дипломатик риторикасида маълум ўзгариш кузатилмоқда, аммо буни Россиянинг стратегик ён бериши ёки урушни тўхтатишга тайёрлиги сифатида баҳолашга ҳали эрта.

Яқин ойлар ушбу саволга аниқроқ жавоб беради. Агар музокаралар ҳақиқатан бошланса, бу уруш тарихида янги босқич бўлади. Агар баёнотлар амалий қадамлар билан тасдиқланмаса, бу навбатдаги дипломатик манёвр сифатида тарихда қолиши мумкин.

Абулфайз Сайидасқаров

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid