platina.uz
Жамият

Андижонда 38 млрд сўмдан ошиқ кешбек талон-торож қилинди

Бир гуруҳ шахслар 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган. 

Андижонда 38 млрд сўмдан ошиқ кешбек талон-торож қилинди

Андижон вилоятида 38,3 млрд сўм маблағлар кешбек сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Ё.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖга бошқа МЧЖлар томонидан 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқарган.

Натижада 94 921 нафар фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида тўлаб бериб, 38,3 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid