platina.uz
Сиёсат

Тбилиси шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари, Тошкент шаҳрида эса Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Тбилиси шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилиси шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Алишер Навоийнинг мероси нафақат ўзбек халқи, балки бутун инсоният бойлигидир. Ҳаётнинг ўзига хос энциклопедиясига айланган ҳазрат Навоийнинг асарлари кўплаб авлодларни илҳомлантириб келмоқда, тадқиқотчилар, адабиёт ихлосмандлари ҳамда Шарқнинг бой маънавий дунёсини чуқурроқ англамоқчи бўлган барча инсонлар учун билим манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Тбилиси шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий алоқалар тарихида яна бир муҳим воқеа бўлди. Халқларимизни азалдан савдо йўллари, дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари боғлаб келган, бир-биримизнинг бой маданий меросимизга қизиқишимиз катта.

Ўзбекистонда буюк грузин шоири Шота Руставели ижодини чуқур ҳурмат қилишади ва қадрлашади. Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири унинг номи билан аталган, грузин мумтоз адабиётининг буюк намояндасига ҳайкал ўрнатилган. Ўз навбатида, жорий йилда Тбилиси марказий боғларидан бирига Алишер Навоий номи берилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари, Тошкент шаҳрида эса Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Маросимда Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк намояндаси экани, унинг бебаҳо ижоди асрлар давомида одамларни инсонпарварлик, маърифат, тафаккур ва ўзаро ҳурматга чорлаб келаётгани таъкидланди.

Тбилиси шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Грузия халқлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзи бўлишига ишонч билдирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid