platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси "Trend" писта ишлаб чиқарувчисига жарима қўллади

Бренд рекламасида “MEGA” брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалар қўлланилган. Тармоқларга аксилреклама материалларини жойлаштирган блогер (фуқаро Абдураҳмон Фазилов)га нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш кўриб чиқиляпти. 

Рақобат қўмитаси "Trend" писта ишлаб чиқарувчисига жарима қўллади

Рақобат қўмитаси "Trend" бренди остида писта ишлаб чиқарувчисига жарима қўллади.

Рақобат қўмитасига “MEGA” бренди остида ишлаб чиқарилаётган писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси мурожаат қилиб, “TREND” бренди остида ишлаб чиқарилаётган писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси томонидан инсофсиз рақобат ва номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилганлигини маълум қилган.

Мурожаатда қайд этилишича, “TREND” брендининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирилган реклама роликларида мазкур маҳсулотнинг “MEGA” бренди маҳсулотидан устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи ифодалардан фойдаланилган.

Шунингдек, рекламада “MEGA” брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалар қўлланилгани ҳамда мазкур ҳолат ишлаб чиқарувчининг ишчанлик обрўсига зарар етказгани билдирилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасига мувофиқ, номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилмайди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “OZIQ OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга (“TREND” бренди) нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, унинг номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйгани эътироф этилди.

Натижада жамиятга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Шунингдек, ушбу иш доирасида “Реклама тўғрисида”ги қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб, тармоқларга аксилреклама материалларини жойлаштирган блогер (фуқаро Абдураҳмон Фазилов)га нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid