Президент Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гул қўйди
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида 3 июл куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчиси Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

