Илгиз Танташев Парагвай-Франция учрашувини бошқаради
Мазкур баҳс 5 июл куни соат 02:00 да АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ишлайди.
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Парагвай – Франция учрашувига тайинланди.
Илгиз Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Учрашув 5 июл куни соат 02:00 да АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналар доирасига тўғри келаётгани боис, стадионда мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
Танташев аввал Шотландия ва Марокаш, Австрия ва Жазоир ўйинларини бошқарганди.
