platina.uz
Сиёсат

Грузия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар”

 Грузия ҳукумати раҳбари глобал миқёсда сиёсий етакчилар танқислиги кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон буюк раҳбарга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Грузия бош вазири: “Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга оширган тарихий ташрифи якунланди. Давлат раҳбарини аэропортда кузатиш чоғида журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзедан эксклюзив интервью олди.

Ираклий Кобахидзе олий даражадаги музокаралар ҳамда уларнинг натижаларига тўхталди. Грузия ҳукумати раҳбари, шунингдек, глобал миқёсда сиёсий етакчилар танқислиги кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон буюк раҳбарга эга эканини алоҳида таъкидлади.

“Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар. Унинг улкан ютуқлари ўзининг шахсий етакчилиги самараси”, - деди Грузия Бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, икки давлат ўртасида 15 га яқин келишувлар имзоланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid