platina.uz
Жамият

Виза хизматларини кўрсатувчи икки МЧЖ устун мавқега эга деб топилди

"VFS Global Services UBKN" МЧЖ Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Швейцария, Янги Зеландия, Исроил ва Малта давлатларига, "Vizametric" МЧЖ Америка Қўшма Штатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатади. 

Виза хизматларини кўрсатувчи икки МЧЖ устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси томонидан "VFS Global Services UBKN" ва "Vizametric” МЧЖлар устун мавқега, "TLS Contact" МЧЖ эса устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Қўмита томонидан товар ва хизмат бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш доирасида чет эл давлатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бозори таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра:

"VFS Global Services UBKN" МЧЖ Австрия, Венгрия, Люксембург, Нидерландия, Дания, Белгия, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Финляндия, Греция, Ирландия, Латвия, Литва, Буюк Британия, Швейцария, Янги Зеландия, Исроиль ва Мальта давлатларига, "Vizametric” МЧЖ Америка Қўшма Штатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.

«TLS Contact” МЧЖ Германия ва Франция давлатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан устун музокара кучига эга деб эътироф этилди. 

Эслатиб ўтамиз, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг:

-13-моддасига асосан товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқе ҳисобланади;

-14-моддасига асосан устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади;

-18-моддасига асосан устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари, устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid