platina.uz
Жаҳон

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 бола ҳалок бўлди

Бир нафар ўқитувчи ва саккиз нафар бола ҳам жабрланган бўлиб, улар шифохонага ётқизилган. 

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 бола ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида хусусий ўқув маркази томи қулаши оқибатида камида 14 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА “Geo News” телеканалига таяниб хабар берди.

Қутқарув хизмати вакиллари маълум қилишича, бир нафар ўқитувчи ва саккиз нафар бола ҳам жабрланган бўлиб, улар шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлган болаларнинг ёши бешдан 16 ёшгача бўлган, уларнинг аксарияти тўққиз ёшдан кичик бўлган. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ишларини давом эттирган, чунки қолдиқлар остида яна одамлар бўлиши мумкин эди.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўқув маркази хусусий турар жойда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритган. Ҳокимият вакилларининг фикрича, бино қониқарсиз ҳолатда бўлган, томнинг қулашига эса конструкцияларнинг мустаҳкамлиги пастлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса вақтида том устида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Полиция икки нафар шахсни қўлга олди. Панжоб вилояти ҳокимияти бепарволик, қурилиш меъёрларининг бузилиши ёки қонунчиликнинг бошқа талаблари бузилган-бузилмаганини аниқлаш мақсадида тергов бошлади. Агар айб тасдиқланса, айбдорлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади ҳамда уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid