Саида Мирзиёева Эммануэл Макрон билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Франция етакчисига Ўзбекистон президентининг самимий тилакларини етказди.

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.

Президент Администрацияси раҳбари Франция етакчисига Ўзбекистон президентининг самимий тилакларини етказганини билдирди.

“Давлатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туради. Келгусида ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишимизга ишонаман”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.

