platina.uz
Иқтисод

Қатор микромолия ташкилотлари ва банклар жазога тортилди

Марказий банк жами 14 та банкка нисбатан 681,5 млн сўм жарима санкцияси қўллади. Ипотекабанк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги маълум бўлди. 

Қатор микромолия ташкилотлари ва банклар жазога тортилди

Марказий банк томонидан қатор микромолия ташкилотлари ва банклар жазога тортилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Шаффоф-молия ва Tezcoin микромолия ташкилотларида ҳамда Узум банкда ўтказилган текширувлар давомида қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан:
Микромолия ташкилотларида:
микроқарз ажратишда қарз юки бўйича белгиланган талабларга риоя қилинмаган;
мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик;
микроқарз шартномаларини расмийлаштиришда қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ акс эттирилмаган;
мижозларнинг кредит тарихи бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда кредит бюроларига тақдим этилмаган.

Узум банкда:
банк расмий веб-сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми бўйича талабларни бажармаслик;
мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик;
кредит бюросига истеъмолчиларнинг кредит тарихи маълумотлари қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб юборилган;
истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаганлиги билан боғлиқ ҳолатлар.

Аниқланган қоидабузарликлар хусусияти ва кўлами инобатга олиниб, Марказий банк томонидан:
Шаффоф-молия микромолия ташкилотига нисбатан – 201,0 млн. сўм;
Tezcoin микромолия ташкилотига нисбатан – 156,0 млн. сўм;
Узум банкка нисбатан 215,5 млн сўм миқдорида жарима санкцияси қўлланилди.

Шунингдек, Ипотека-банк фаолияти юзасидан келган кредит муносабатларига доир истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Мурожаатда акс эттирилган ҳолатлар кўриб чиқилганда, Ипотекабанк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги маълум бўлди.

Хусусан, кредит қарздорликлари учун маблағлар қарз олувчиларнинг банк карталаридан тўлов жадвалида белгиланган санадан олдин ечиб олинган;
кредит шартномасида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)га тегишли бўлган банк картасидан маблағлар кредит қарздорликлари учун аксептсиз (розиликсиз) ечиб олиниши белгиланмаган бўлсада, маблағлар аксептсиз ечиб олинган;
кредит шартномаси бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан чиқарилган;
шартномаларни расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя этилмаган.

Марказий банк томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликлар учун Ипотека-банкка нисбатан 105,0 млн. сўм миқдорида жарима санкцияси қўлланилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи чорагида тижорат банкларининг ҳудудлардаги филиаллари ва алоҳида бўлинмаларида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирларида тижорат банклари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишда ошкоралик, шаффофлик, ахборотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигига оид қонунчилик талабларига риоя этилмаганлик ҳолатлари кузатилди.

Марказий банк томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликлар хусусияти, миқёси, давомийлиги ва бошқа ҳолатлар инобатга олинган ҳолда 14 та банкка нисбатан жами 681,5 млн. сўм жарима санкцияси қўлланилди. Шундан, Агробанкка – нисбатан 255,0 млн. сўм, Ўзсаноатқурилишбанкка – нисбатан 119,5 млн. сўм жарима белгиланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid