platina.uz
Жамият

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабда имтиҳон саволлари тарқатиб юборилгани аниқланди

 Дастлабки ўрганишлар ушбу ҳолат белгиланган тартибни бузган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида юзага келганини кўрсатган. 

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабда имтиҳон саволлари тарқатиб юборилгани аниқланди

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабда тест саволлари тарқатиб юборилгани аниқланди.

Жорий йилнинг 29 июн куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жараёнида Қашқадарё вилоятида 5-синф учун 1-вариант имтиҳонлари тест топшириқларининг имтиҳон ўтказилаётган ҳудудидан олиб чиқилгани ҳамда учинчи шахсларга тарқатилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилди. Ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганишлар ушбу ҳолат белгиланган тартибни бузган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида юзага келганини кўрсатмоқда.

Бир кунда турли сменаларда имтиҳон топшираётган барча талабгорлар учун шаффоф ва адолатли баҳолаш тамойилини ҳамда валидлигини таъминлаш мақсадида тест вариантларининг тузилиши, когнитив даражаси спецификацияга мос бўлиши халқаро баҳолаш амалиётига асосланган жараён ҳисобланади.

"Эслатиб ўтамиз, ҳар бир сменада қолланилган тест топшириқлари мазмунан мустақил ишлаб чиқилади. Саволлар ҳамда жавоб вариантлари такрорланмайди ва ҳар бир вариант алоҳида шакллантирилади.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни ҳалоллик, қонунларга ҳурмат, тенг рақобат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашингизни сўраймиз. Имтиҳон материалларини ноқонуний олиб чиқиш, тарқатиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин", дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун: кириш имтиҳонлари республика бўйлаб бир вақтда бошланиб, бир вақтда якунланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid