platina.uz
ЖЧ-2026

Футболчиларга “Малибу” берилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Футболчиларга “Малибу” берилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон

Футболчиларга “Малибу” берилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон экани маълум бўлди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Тармоқда "3 та ўйинда 3 та мағлубият ва 11 та ўтказиб юборилган тўп. Шу муносабат билан 26 футболчининг ҳар бирига биттадан янги Малибу", мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Манбага кўра, бу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Шунингдек, Президент Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб ўтди.

“Миллий жамоамизнинг АҚШ ва Мексика майдонларидаги ўйинларини бутун халқимиз билан бир тан-у, бир жон бўлиб, катта ҳис-ҳаяжон билан кузатиб бордик. Футболчиларимиз ФИФА рейтингида 5-ўринда турган Португалия, 13-ўриндаги Колумбия ҳамда кўплаб футболчилари Европанинг етакчи клубларида тўп сурадиган Конго терма жамоалари билан ўтказилган ўйинлар орқали ўзига тажриба орттирди, мундиал нафасини ҳис қилди десак, тўғри бўлади. Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродов жаҳон чемпионатидаги илк голларини киритиб, халқимизга хурсандчилик бағишлади.

Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда.

Лекин Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзоларига ортиқча ҳис-туйғу билан эътироз билдириш, улардан айб қидириш халқимизга хос иш эмас. Аксинча, бугун уларни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди Президент.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid