platina.uz
Жамият

Умумий аудиторияси қарийб 15 миллион бўлган блогерлар форуми бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги InterContinental меҳмонхонасининг Триллиант бизнес марказида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Контент маркази томонидан “Контент яратувчилар форуми” ташкил этилди. 

Умумий аудиторияси қарийб 15 миллион бўлган блогерлар форуми бўлиб ўтди

Умумий аудиторияси қарийб 15 миллион бўлган блогерлар форуми бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги InterContinental меҳмонхонасининг Триллиант бизнес марказида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Контент маркази томонидан “Контент яратувчилар форуми” ташкил этилди.

Форумда Марказнинг бепул таълим лойиҳаларида таҳсил олган 130 нафардан ортиқ вайнерлар, блогерлар, SMM мутахассислари ва мобилографлар, шунингдек, медиа соҳасига қизиқувчи 400 га яқин ёшлар тингловчи сифатида иштирок этди.

Форумга спикер сифатида сифатли ва фойдали медиа контент яратувчи таниқли блогерлар ҳамда вайнерлар таклиф этилди. Улар орасида вайнер Бобур Мансуров ва унинг жамоадошлари Ибрат Азаматов, Сардор Тўраев, Шаҳриёр Бахтиёров, “Бозорчи Элёр” тахаллуси билан ижод қилувчи гастрономик эксперт Элёр Мухторов, “Texnoplov” асосчиси, техноблогер Саадулла Абдуллаэв, актриса ва вайнерлар Гулруҳ Пирназарова ҳамда Мавлуда Хикматова, актёр ва вайнер Бадриддин Хусниддинов ўз жамоаси билан, журналист ва блогер Сарвар Баҳодиров, техноблогер Мирфаёз Мирхаликов, саёҳатчи блогер Мирфаёз Мирбабаев, рассом ва блогер Жавлон Ҳасанов иштирок этди.

Мазкур ижодкорлар ижтимоий тармоқларда умумий ҳисобда қарийб 15 миллион аудиторияга эга бўлиб, сифатли ва креатив контент яратишлари билан танилган.

Тадбир давомида ҳар бир спикер ўзининг муваффақият йўли, тажрибаси, ҳаётий сабоқлари ва мотивацион тавсиялари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Контент марказининг “Дебют” вайнерлик мактаби, “SMM AI-savodxon”, “Ёш мобилографлар мактаби” бепул таълим лойиҳалари, “Медиа ҳафталик” ҳамда Aura.uz медиа банки тақдимоти ўтказилди.

Форум якунида контент яратувчилар Контент марказининг таълим лойиҳаларида фаол иштирок этиш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий медиа макон учун сифатли контент яратишга чорланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid