Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан мулоқот ўтказди
Унда Яқин Шарқдаги зиддиятни якунлашга қаратилган келишувларни амалга ошириш босқичлари юзасидан маълумот олинди ҳамда минтақадаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов эронлик ҳамкасби Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Яқин Шарқдаги зиддиятни якунлашга қаратилган келишувларни амалга ошириш жараёнининг сўнгги босқичлари юзасидан маълумот олинган ҳамда минтақадаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг минтақадаги кескинликни юмшатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, мулоқотни давом эттириш ва эришилган келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этилди.
"Шунингдек, Ўзбекистон–Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик", дея таъкидлайди Саидов.
