Германия сўнгги турда ютқазди, Япония Бразилияга қарши ўйнайди
Туркия терма жамоаси АҚШни енгган бўлса ҳам турнир билан хайрлашди.

Жаҳон чемпионати доирасида "D" гуруҳи якунланди. Гуруҳнинг сўнгги икки учрашуви дуранг билан якунланди.
АҚШ ва Туркия ўртасидаги баҳс 2:3 ҳисобида якунланган бўлса, Парагвай ва Австралия 0:0 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этишди. Шу тариқа, АҚШ гуруҳда 6 очко билан 1-ўринни эгаллади. Австралия эса 4 очко билан 2-бўлди. Парагвайнинг ҳисобида ҳам 4 та очко бор ва улар 3-ўрин билан плей-офф йўлланмасини нақд қилишди.
Турнир аввалида гуруҳ фаворити деб ҳисобланган Туркия эса 3 очко билан охирги ўринни олди.
Парагвай - Австралия 0:0
Туркия - АҚШ 3:2
ЖЧ-2026 E гуруҳи 3-тури доирасидаги Эквадор - Германия ҳамда Кюрасао - Кот-д'Ивуар учрашувлари якунига етди.
Унда ғалабага эришган Эквадор 2-ўринга кўтарила олмади. Германия пешқадам, Кот-д’Ивуар эса 2-ўрин соҳиби сифатида плей-оффга йўл олди.
Эквадор - Германия 2:1
Кюрасао - Кот-д’Ивуар 0:2.
ЖЧ-2026 F гуруҳи 3-тури доирасидаги Тунис - Нидерландия ҳамда Япония - Швеция учрашувлари якунига етди.
Ушбу гуруҳда кутилганидек Нидерландия термаси пешқадам сифатида плей-оффга йўлланма олди. 2-ўрин эса Японияга насиб қилди.
Тунис - Нидерландия 1:3
Япония - Швеция 1:1.
Шу тариқа плей-оффда:
Нидерландия - Марокаш
Бразилия - Япония
АҚШ - Босния ва Герцеговина термалари ттўқнаш келади.
