platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тони Блэрни қабул қилди

Тони Блэр Янги Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юқори баҳо берди. 

Шавкат Мирзиёев Тони Блэрни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июн куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тони Блэр Янги Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юксак баҳо берди. Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми юртимиз инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш учун самарали халқаро майдон бўлгани эътироф этилди.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, етакчи халқаро технологик компаниялар ва йирик стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан, илғор инновацион ечимларни жорий қилиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid