platina.uz
Жамият

“Андижон полкаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради

Натижада бир киши вафот этган, бир неча ўқувчи шифохонага ётқизилди. 

“Андижон полкаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради

Ижтимоий тармоқларда Асака туманидаги 14-мактаб ўқувчилари “Андижон полкаси” тадбиридан қайтаётган вақтда ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, ҳодиса оқибатида бир нафар ўқувчи вафот этган, қолганлари эса жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа ўқувчилар тадбирдан қайтаётганида эмас, унга бораётганида юз берган.

Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”нашрига берган изоҳига кўра, Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган.

Йўлда автомобил “ЗИЛ” юк машинаси билан тўқнашган. Ўқувчилар шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улардан бир нафари вафот этган. Қолган ўқувчиларнинг ҳолати яхши экани айтилган.

Ҳодиса сабаб суриштирув олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid