platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳри бўйлаб 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани маълум қилинди

Ҳокимлик ходимларига нисбатан 1 353 та маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилганлиги аниқланган. 

Тошкент шаҳри бўйлаб 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани маълум қилинди

Тошкент шаҳри бўйлаб 29 нафар ҳокимлик ходимм жиноят содир этгани маълум қилинди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг коррупцияга қарши кураш бўйича қарорида айтилади.

Ҳокимлик ходимларига нисбатан 1 353 та маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Миробод, Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларида туман ҳокимининг 4 нафар ёрдамчиси ҳамда Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Суҳбатлар давомида улар томонидан коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича огоҳлантирилган.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ўрганилганда, 167 нафар ходимнинг тижорат ташкилотларида иштироки мавжудлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатларини бартараф этиш мақсадида, 6 нафар ходимнинг 20 та тадбиркорлик субъектидаги таъсисчилик асосидаги фаолияти тугатилган, 13 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 7 нафар ходим иштирокидаги 7 та тижорат ташкилоти тугатиш жараёнига ўтказилган, 2 нафар ходим иштирокидаги 2 та тижорат ва нотижорат ташкилотлари давлат реестридан чиқарилган, шунингдек, 4 нафар ходимнинг тижорат ташкилотидаги раҳбарлик асосидаги фаолияти тугатилган.

Шу билан бирга, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган 49 нафар ҳокимлик ходимлари билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилган ва 55 нафар ходимлар масаласи Одоб-ахлоқ комиссияларида муҳокама қилиниб, уларга нисбатан “огоҳлантириш” ахлоқий таъсир чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимларидан эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар олинган.

Давлат бошқарувида очиқликка оид қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг январ – апрел ойлари давомида “E-qaror” ягона электрон тизими орқали қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг ёпиқ шаклда жойлаштирилиши таҳлил қилинган.

​Таҳлил натижаларига кўра, 2026 йил январ ойида қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг 50,4 фоизи “яширилган” ҳолда жойлаштирилганлиги аниқланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг апрел ойига келиб, “E-qaror” ягона электрон тизимида қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг 67 фоизи “очиқ” шаклда эълон қилинишига эришилган.

​Шунингдек, Тошкент шаҳри ва туман ҳокимликларида 350 та қарор ва фармойишлар лойиҳалари Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати томонидан кўриб чиқилган, кўриб чиқиш натижасида 7 та қарор ва фармойиш лойиҳалари рад этилган, 153 та қарор ва фармойишлар хизмат томонидан мувофиқлаштирилган.

​Ўрганиш натижаларида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармасидан ўтказилаётган маблағлардан 2 млрд сўм тежалишига эришилган.

​Бундан ташқари, Хизмат томонидан Тошкент шаҳри ва туман ҳокимликларига ишга қабул қилинувчи 83 нафар номзод ўрганилиб, натижада 75 нафар номзодга ижобий, 8 нафар номзодга салбий хулосалар берилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid