Ўзбекистон гуруҳидаги ўйинда Колумбия Конгони мағлубиятга учратди
Хорватия кичик ҳисобда рақибни енгди, Англия эса нурсиз дуранг қайд этди.

Ўзбекистон гуруҳида яна бир ўйин бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Колумбия - Конго учрашуви бўлиб ўтди.
ЖЧ-2026. Гуруҳ босқичи, 2-тур
Колумбия - Конго 1:0
Гол: Муноз 76, 1:0.
Натижада Ўзбекистон термасининг гуруҳдан чиқиши охирги турга боғлиқ бўлиб қолди. Учинчи турда термамиз Конго билан ўйнайди.
Жаҳон чемпионати L гуруҳи 2-тури доирасидаги учрашув якунланди.Англия Гана термасини енга олмади.
ЖЧ, L гуруҳи, 2-тур
Англия — Гана 0:0
Хорватия 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида Панамани мағлуб этиб, ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Ягона голни Анте Будимир киритди.
Хорватия-Панама 1:0
