platina.uz
Маданият

Маданий мерос агентлигининг қатор ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Қашқадарёдаги "Ўрта масжид", "Сандалтепа", «Қизилтепа", "Қурилиштепа" ва "Усмонтепа" маданий мерос объектларида қоидабузарликлар аниқланган бўлса-да, 3 ойдан ортиқ вақт давомида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмаган.

Маданий мерос агентлигининг қатор ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Маданий мерос агентлигининг қатор ходимларига хизмат текшируви тайинланди.

Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги тизимидаги бир қатор ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан йўл қўйилган сусткашликлар ва хатоликлар юзасидан тақдимнома киритилди.

Қашқадарё вилояти бошқармасида жорий йилнинг феврал-март ойларида "Ўрта масжид"," Сандалтепа", «Қизилтепа", "Қурилиштепа" ва "Усмонтепа" маданий мерос объектларида қоидабузарликлар аниқланган бўлса-да, 3 ойдан ортиқ вақт давомида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмаган. Шунингдек, "Оқтоштепа-2" ва "Калтепа" ёдгорликлари бўйича ҳужжатлар судга ўз вақтида юборилмаган.

​Андижон вилояти бошқармасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 282-моддаси талаблари бузилиб, маъмурий иш ҳужжатлари судларга ўз вақтида юборилмаган. Хусусан, фуқаролар И.Мадумаров ва С.Мўминовга оид баённомалар фақатгина прокуратура органлари аралашувидан сўнг судга тақдим этилган.

Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратурага тақдим этилган маълумотларда маданий мерос объектлари ҳудудида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилиш билан боғлиқ 12 та ҳолат мавжудлиги қайд этилган. Бироқ ўрганиш давомида ушбу маълумотларнинг 3 таси асоссиз эканлиги (аслида 9 та ҳолат мавжудлиги) аниқланган.

Бош прокуратурага ҳаққонийлиги ўрганилмасдан маълумот тақдим этган Агентлик марказий аппарати масъул ходими ҳамда Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти бошқармалари ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid