platina.uz
Жамият

Ҳаёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

У 2021-2024 йилларда Когон шаҳар ҳокими, 2024 йилдан айни вақтга қадар Пешку тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. 

Ҳаёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Ҳаёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ҳаёт Давлатов 1979 йилда Пешку туманида туғилган. Маълумоти - олий. 1999 йилда Санкт-Петербург давлат университетини, 2006 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - менежмент, иқтисодчи.

У иш фаолиятини Бухоро вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида оддий назоратчи сифатида бошлаб, Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Бухоро вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш консалтинг маркази директори, Бухоро вилояти Инвестисия бош бошқармаси бошлиғи, Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у 2021-2024 йилларда Когон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган. 2024 йилдан айни вақтга қадар Пешку тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid