Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этилди
Режим 2026 йил 15 сентябргача давом этади. Уйлардаги умумий электр тарқатиш қутиларида номинал ток кучидан юқори бўлган ҳимоя автоматлари ва қўлбола сақлагичлардан фойдаланиш ҳолатларига бутунлай барҳам берилади.

Тошкент шаҳри ҳудудида ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахт ҳудудида алоҳида ёнғинга қарши режим жорий этилиши белгиланди. Қарор 2026 йил 26 июн куни қабул қилинган.
Бу қарор ёз мавсумида ёнғин хавфсизлигини янада кучайтириш, ёнғин хавфи юқори бўлган даврда олдини олиш чоралари ва фуқаролар ҳамда мулкни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Жойларда ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилинади. Ёнғинга қарши профилактика тадбирларига мутасадди ташкилотлар мутахассисларини кенг жалб этилади ҳамда ушбу йўналишда ташкилот ва корхона раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чоралари кўрилади. Аҳоли турар жойи сектори ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган ёнғинга қарши камчилик ҳамда муаммоларни қисқа муддатларда тезкорлик билан бартараф этиш чораларини таъминланади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда ҳушёрликни ошириш бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг қамровли тушунтириш ишлари ташкил этилади.
Асосий эътибор совитиш кондиционерлари ва бошқа маиший электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига қаратилади. Уйлардаги умумий электр тарқатиш қутиларида номинал ток кучидан юқори бўлган ҳимоя автоматлари ва қўлбола сақлагичлардан фойдаланиш ҳолатларига бутунлай барҳам берилади.
Ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, барча маҳаллаларда “хонадонбай” тартибида тушунтириш ва тарғибот ишларини тизимли равишда ташкил этилади. Печ ва дудбуронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, аҳоли хонадонларидаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги электр, газ таъминоти қурилмалари, сув иситиш қозонлари, дудбурон ва шамоллатиш (вентиляция) тизимларининг ҳолатини тўлиқ техник кўрикдан ўтказсин. Кўриклар давомида аниқланган барча нуқсон ва камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.
