Ўзбекистонда сентябрдан жарималар ҳам ошади
Хавфсизлик камарини тақмаслик 220 420 сўм жарима солинади (айни вақтда 206 минг сўм).

Ўзбекистонда сентябрдан жарималар миқдори ҳам қимматлайди.
Бу БҲМ миқдорининг 412 минг сўмдан 440 минг сўмга ошиши билан боғлиқ.
2026 йил 1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун янги жарималар миқдори:
Техник кўрик, "аптечка" йўқлиги — 220 420 сўм (айни вақтда 206 минг сўм);
Хавфсизлик камарини тақмаслик — 220 420 сўм (айни вақтда 206 минг сўм);
Ҳужжатсиз юриш — 440 840 сўм (айни вақтда 412 минг сўм);
Суғуртасиз ҳайдаш (ОСАГО) — 881 680 сўм (айни вақтда 824 минг сўм);
"Қизил" чироқдан ўтиш — 1 млн 322 520 сўм (айни вақтда 1 млн 236 минг сўм);
Нотўғри "парковка" (тўхташ тақиқланган жой) — 881 680 сўм (айни вақтда 824 минг сўм);
Рулда телефонда гаплашиш — 1 млн 322 520 сўм (айни вақтда 1 млн 236 минг сўм);
Давлат рақамисиз ҳайдаш — 2 млн 204 200 сўм (айни вақтда 2 млн 60 минг сўм);
Тезликни оширганлик учун:
Тезликни ошириш (+20 км/с гача) — 440 840 сўм (айни вақтда 412 минг сўм)
Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 2 млн 204 200 сўм (айни вақтда 2 млн 60 минг сўм)
Тезликни ошириш (+40 км/с дан юқори) — 3 млн 967 560 сўм (айни вақтда 3 млн 708 минг сўм)
Оғир қоидабузарликлар:
Қарама-қарши (встречка) ҳаракатланиш — 4 млн 408 400 сўм (айни вақтда 4 млн 120 минг сўм)
Маст ҳолда ҳайдаш — 11 млн 021 000 сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (айни вақтда 10 млн 300 минг сўм)
Мастлик текширувидан бош тортиш — 6 млн 612 600 сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (айни вақтда 6 млн 180 минг сўм)
Рухсатсиз "тонировка" — 11 млн 021 000 сўм (айни вақтда 10 млн 300 минг сўм)
"Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 8 млн 816 800 сўм (айни вақтда 8 млн 240 минг сўм).
