platina.uz
Жаҳон

Францияда жазирама сабаб 18 киши ҳалок бўлди

Икки бола ёпиқ машинада қолиб кетиб, иссиқдан вафот этган. 

Францияда жазирама сабаб 18 киши ҳалок бўлди

Икки кун ичида Францияда 18 киши ҳаддан кучли иссиқ оқибатида вафот этди.

22 июн куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида кундузги ҳарорат 40° дан ошди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида ёпиқ машинада ҳушидан кетган икки ва тўрт ёшли икки бола бор. 80 ёшдан 95 ёшгача бўлган уч киши иссиқ уришидан вафот этди. Яна 13 киши хавфли ҳудудларда сузиш пайтида чўкиб кетди.

Бордо минтақасида ҳарорат 41,9° гача кўтарилиб, ўтган йилнинг август ойида ўрнатилган рекордни янгилади. Франциянинг марказий қисмидаги Пуате шаҳрида ҳарорат 41,2° га етди, бу 1947 йилдаги аввалги максимал кўрсаткичдан ошиб кетди.

Янги ҳарорат рекордлари бошқа Европа мамлакатларида ҳам ўрнатилди. Испаниянинг Сан-Себастян шаҳрида ҳарорат 40° га етди, бу Reuters Climate Monitoring маълумотларига кўра, шаҳарнинг 22 июндаги тарихий ўртача кўрсаткичидан икки баравар кўп. Метеорология бошқармаси ҳафта охирига қадар мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳарорат 39° дан ошиши мумкинлигини ва 1957 ва 1976 йилларда ўрнатилган 35,6° рекордини янгилашини маълум қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid