platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди

Доҳа яқинидаги Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин юз берди. 

Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади.

​21 июнь куни кечқурун Қатарнинг Доҳа шаҳри яқинидаги Рас Лаффан (Ras Laffan) саноат зонасида жойлашган, давлатга қарашли QatarEnergy компаниясининг газ узатиш иншоотида кучли портлаш ва ортидан йирик ёнғин юз берди.

Натижада камида 13 киши ҳаётдан кўз юмган. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, қурбонларнинг барчаси хорижлик ишчилар (Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари) бўлган.

66 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid