platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Олий суднинг янги раисини таништирди

Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши кераклиги таъкидланди. 

Саида Мирзиёева Олий суднинг янги раисини таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 22 июнь куни Олий суднинг янги раиси Робахон Анваровна Махмудовани судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирди.

“Президентимиз одамлар учун энг муҳим қадриятлардан бири — адолат эканини кўп бор таъкидлаганлар. Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт. Зеро, ривожланиш ва фаровонликка қаратилган ҳар қандай ислоҳот фақат мустақил суднинг ишончли ҳимоясидагина чинакам кучга эга бўлади.

Ҳозирда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизимини шакллантиряпмиз. Амалдаги судларимиз ҳам ана шундай янги тажрибаларга очиқ бўлиши, дунёнинг илғор намуналарини ўз фаолиятида дадил жорий қилиши жуда муҳимдир”, деб ёзди Саида Шавкатовна.

Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши кераклиги, ҳар бир судья шарафи ва шаънини юксак даражада сақлаган ҳолда эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева Робахон Анваровнага мустаҳкам ирода ҳамда доимо оқилона, ҳалол ва адолатли қарорлар қабул қилишида улкан муваффақиятлар тилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid