Кабо-Верде сенсация кўрсатишда давом этади, Саудия Арабистони йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Эрон эса бир киши кам бўлиб қолган Белгия билан муроса кўчасини танлади.

ЖЧ-2026 доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
H гуруҳи 2-тур доирасидаги учрашув якунланди.
ЖЧ, H гуруҳи, 2-тур
Испания — Саудия Арабистони 4:0
Голлар: 11 - Ламин Ямаль, 21, 24 - Микель Оярсабаль, 49 - Хассан Аль-Тамбакти (автогол).
ЖЧ-2026 "G" гуруҳ 2-тур доирасидаги Белгия — Эрон ўйини бўлиб ўтди.
Баҳс 0:0 ҳисоби билан якунланди. Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Натан Нгой 67-дақиқада рақибини бирга-бир вазиятга чиқиб кетишдан тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди.
Белгия-Эрон 0:0
"G" гуруҳидан ўрин олган Миср ва Янги Зеландия ўртасидаги баҳс якунланди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Янги Зеландия вакили Финн Серман ҳисобни очди. Баҳснинг 58-дақиқасида эса мирликлар ярим ҳимоячиси Мустафо Зико ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг 67-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни мисрликлар фойдасига ўзгартирди. Учаршувнинг 82-дақиқасида эса Маҳмуд Ҳассан ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Шу тариқа, мисрликлар Янги Зеландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида 4 очко билан етакчилик қилмоқда.
"G" гуруҳининг иккинчи тур якунига кўра, Миср терма жамоаси 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон ва Белгия ҳисобида 2 тадан очко бор, Янги Зеландия эса 1 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўрнида кетмоқда.
3-турда Эрон Миср билан тўқнаш келса, Белгия Янги Зеландия билан баҳс олиб боради.
Янги Зеландия — Миср 1:3
Гол: Сурман 15 — Зико 58, Салоҳ 67, Ҳассан 82.
2026 йилги жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Ўйин АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда норвегиялик Эспен Эскос бош ҳакамлик қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Уругвай - Кабо-Верде 2:2.
