Япония Тунисни тор-мор этди, Кюрасао тарихий очкони қўлга киритди
Германия эса Кот-д'Ивуар қаршилигини синдиришда қийналди.

ЖЧ-2026 F гуруҳи 2-тур доирасидаги учрашув якунланди.
ЖЧ, F гуруҳи, 2-тур
Нидерлания — Швеция 5:1
Голлар: 5, 17 - Брайан Бробби, 47, 54 - Коди Гакпо, 59 - Энтони Эланга, 89 - Крисенсио Саммервилл.
ЖЧ-2026 E гуруҳи, 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди. Германия ўз рақибини зўрға мағлуб этди.
ЖЧ, E гуруҳи, 2-тур
Германия - Кот-д'Ивуар 2:1
Голлар: 30 - Франк Кессье, 68, 90+4 - Дениз Ундав.
Эквадор ва Кюрасао ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Шу тариқа, Дик Адвокат шогирдлари мундиаллардаги илк очкосини қўлга киритди.
ЖЧ-2026. E гуруҳи. 2-тур
21 июн. Канзас Сити. «Arrowhead Stadium»
Эквадор — Кюрасао 0:0.
"F" гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Япония баҳси якунланди.
Учрашув 4:0 ҳисобида осиёликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувни 4-дақиқада Даичи Камада гол урди ва ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Аясе Уэда ҳисобни 2 тага оширди ва шу ҳисоб билан биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Дзюня Ито ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, баҳс якунига 6 дақиқа қолганида Аясе Уэда дубл қайд этиб, ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди.
Тунис терма жамоаси бугунги мағлубиятдан сўнг гуруҳдан чиқиш имконини йўқотди.
Тунис - Япония 4:0
Голлар: Даичи Камада 4', Аясе Уэда 31', 84', Дзюня Ито 69'.
