Хамес Родригес Ўзбекистон ҳақида: "Улар ўзига ишонса кўп нарсаларга эриша олади"
UFCʼнинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов эса жамоа гуруҳдан чиқиши керак деб ҳисоблайди.

Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес Жаҳон чемпионатида ўзаро ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳа, улар жисмонан кучли, бардошли жамоа. Улар ҳимояда маҳкам ўйнашади. Ўйлайманки, агар улар ўзларига кўпроқ ишонишса, яхши натижаларга эришишлари мумкин", деди Родригес Fontour нашрига берган интервьюсида.
Кеча, 18 июн куни Колумбия 2026 йилги Жаҳон чемпионати К гуруҳининг биринчи босқичида Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
UFCʼнинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатидаги истиқболлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
Россиялик спортчи Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичидан чиқишга деб ҳисоблайди.
"Уларнинг етакчиси Хусанов бор. Жамоа ўзини кўрсатишни жуда хоҳлайди. Менимча, улар ҳеч бўлмаганда гуруҳ босқичидан ўтишлари керак", деди Нурмагомедов Okko Sport нашрига берган интервьюсида.
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 23 июн куни Португалияга қарши ўйнайди.
