platina.uz
Жамият

Қашқадарёда судья ёрдамчиси хизмат хонасида ушланди

У МИБда фаолият юритувчи фуқародан 2,5 минг доллар олаётганда ушланган. 

Қашқадарёда судья ёрдамчиси хизмат хонасида ушланди

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланмоқчи бўлди.

​Хусусан, у Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги бўлимида жорий йилнинг май ойидан фаолият юрита бошлаган фуқарони гўёки ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйганлигини рўкач қилиб ҳамда келгусида уни ўзига мақбул бўлган тумандаги МИБга ўтказиб қўйишини айтиб, эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган.

​Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid