platina.uz
ЖЧ-2026

Канада ва Швейцария голлар шоусини тақдим этди

Мезбон Мексика плей-офф йўлланмасини ҳал қилди, Қатар йирик ҳисобда мағлуб бўлди. 

Канада ва Швейцария голлар шоусини тақдим этди

ЖЧ-2026 турнири доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Мексика плей-офф йўлланмасини ҳал қилди, Қатар шармандали тарзда мағлуб бўлди.

Дастлаб Чехия - ЖАР баҳси якунига етди. Унда дуранг қайд этилди.

Чехия - ЖАР 1:1

18 июнь 21:00

Голлар: Михал Садилек (6, 1:0), Тебохо Мокоэна (83-пен, 1:1).

"А" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Мексика ва Жанубий Корея баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Баҳсдаги ягона голни 50-дақиқада Луис Ромо киритди.

Шу тариқа, америкаликлар 2 та турдан сўнг гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Кореяликларнинг ҳисобида эса 3 та очко бор.

Мексика кейинги турда Чехияга қарши баҳс олиб борса, Корея Республикаси ЖАР билан тўқнаш келади.

Мексика - Жанубий Корея 1:0

Гол: 50 - Луис Ромо

ЖЧ-2026нинг 2-тури доирасидаги Канада - Қатар баҳси якунига етди.

Канада - Қатар 6:0

Голлар: Сайл Ларин (16, 1:0), Жонатан Дэвид (29, 2:0), Жонатан Дэвид (45+3, 3:0), Натан-Дилан Салиба (64, 4:0), Муҳаммад Ал-Маннаи (75, 5:0, ўз дарвозасига), Жонатан Дэвид (90+2, 6:0).

Швейцария - Босния ва Герцеговина ўйинида ҳам йирик ҳисоб қайд этилди.

Швейцария - Босния ва Герцеговина 4:1

Голлар: Йохан Мандзаби (74, 1:0), Рубен Варгас (84, 2:0), Йохан Мандзаби (90, 3:0), Эрмин Махмич (90+3, 3:1), Гранит Жака (90+7-пен, 4:1).

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid