Хоразмда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
У Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 1 400 доллар олаётганда ушланган.

Ўқишга киритишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Ҳазорасп тумани “Зиёлилар” МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.Р. фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
