Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилди
Президент томонидан Робахон Анваровна Махмудовани Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Сенатга тақдимнома киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Бахтиёр Исломовни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бахтиёр Исломов 2022 йил августдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Президент томонидан Робахон Анваровна Махмудовани Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Сенатга тақдимнома киритилди.
