platina.uz
Жамият

Солиқ кадрлари бўйича Президент қарори эълон қилинди

Солиқ олий мактабида солиқлар ва солиққа тортиш, рақамли маъмурчилик, солиқ ҳуқуқи ва молиявий назорат каби йўналишларда кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади. 

Солиқ кадрлари бўйича Президент қарори эълон қилинди

“Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–227-сон, 16.06.2026 й.) қабул қилинди.

Маълумот учун: Президентнинг 2026 йил 19 майдаги ПФ–95-сон Фармонига асосан:

- Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактаби (Олий мактаб);

- Олий мактаб таркибида Малака ошириш ва компетенцияларни ривожлантириш маркази ҳамда Солиққа оид тадқиқотлар маркази ташкил этилган.

Қарорга кўра, Олий мактабда:

- 2026/2027 ўқув йилидан ўқиш давомийлиги камида 3 йил бўлган бакалавриат таълим йўналишларига талабгорлар ўқишга қабул қилинади;

- 2027/2028 ўқув йилидан магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичи жорий этилади.

Олий мактабда солиқлар ва солиққа тортиш, рақамли солиқ маъмурчилиги, солиқ ҳуқуқи ва молиявий назорат каби йўналишларда кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Олий мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги диплом билан бирга солиқ маслаҳатчиси ва аудитор малака сертификатини олиш учун ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжат берилади.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг сертификатларини (ACCA, DipIFR, CAP/CIPA, CIA, AСА) олган Олий мактаб талабаларига ушбу сертификатларни олиш бўйича ўқиш харажатлари Олий мактаб томонидан қопланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid