Президент Ўзбекистон-Колумбия ўйинини оила даврасида томоша қилади
18 июн куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Колумбия ўйинини оила даврасида томоша қилади.
18 июн куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади.
Бунга сабаб ЖЧ-2026 доирасидаги Ўзбекистон-Колумбия ўйинидир.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.
Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.
Учрашув 18 июн куни 7:00 да старт олади.
