Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Кўча Яшнобод туманида барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига ёндош ҳудудда бўлади.

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади.
“Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–226-сон, 15.06.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, кўча Тошкент шаҳри Яшнобод туманида бўлади.
Туманда барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига (Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача) Мустафо Камол Отатурк номи берилади.
