Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия — Марокаш учрашувини бошқариб боради
Илгиз Танташевга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси мундиалдаги илк тайинловни олди.
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган ФИФА Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.
Мусобақанинг навбатдаги учрашувларидан бири ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.
ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 20 июн куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бўлиб ўтадиган Шотландия — Марокаш учрашувини бошқариб боради.
Ҳамюртимизга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
