platina.uz
ЖЧ-2026

Осиё жамоалари рақибни қийнашда давом этмоқда, Белгия зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди

Эрон Янги Зеландияга қарши майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. 

Осиё жамоалари рақибни қийнашда давом этмоқда, Белгия зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди

16 июн куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳи 1-туридан ўрин олган Белгия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказилди.

Учрашув АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди.

Ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

"G" гуруҳидан ўрин олган Эрон ва Янги Зеландия ўртасидаги учрашув якунланди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Учрашувда Янги Зеландия жамоаси 2 марта олдинга чиқиб олишга эришганди, бироқ эронликлар ҳар икки голга жавоб бера олишди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Элайджа Жаст ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг 2-яримида эса эронликлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Эронликларнинг жорий ЖЧдаги илк голини Рамин Резаян урди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан чиқишди. Иккинчи бўлимнинг бошида Жаст яна гол урди ва учрашувда дубл қайд этди. Бироқ эронликлар яна тезда жавоб қайтаришди. Бу сафар эронликлардан Мохеби гол урди. Шу тариқа, учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Уругвай учрашувида дуранг қайд этилди.

Саудия Арабистони - Уругвай 1:1

Гол: Абдуллоҳ Ал Амри 41, Макс Араухо 80.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid