Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари қабул вақти эълон қилинди
Президент Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатлар таҳлили аксарият муаммоларни айнан жойларнинг ўзида ҳал этиш имконияти юқорилигини кўрсатди.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари қабуллари вақти маълум қилинди.
Президент Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатлар таҳлили аксарият муаммоларни айнан жойларнинг ўзида ҳал этиш имконияти юқорилигини кўрсатмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда ҳудудий раҳбарларнинг шахсий ва сайёр қабуллари самарадорлигини ошириш энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари қабул вақтлари эълон қилинган эди.
Навбатдаги босқич: энди жойлардаги туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган шахсий қабулларнинг аниқ вақтлари билан танишишингиз мумкин.
Ҳудудлардаги муаммолар жойида ҳал этилишига эришиш муҳим.
