platina.uz
Иқтисод

Жисмоний шахслар 10 минг долларгача чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади

​Чет элдаги инвестиция фаолияти бўйича маълумотлар резидентлар томонидан ҳар чоракда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Банклар эса ушбу маълумотларни умумлаштирган ҳолда Марказий банкка юборади.

Жисмоний шахслар 10 минг долларгача чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади

Жисмоний шахслар 10 минг долларгача чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Капитал ҳаракати операциялари бўйича тартиблар соддалаштирилмоқда.

​Янги тартиб капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш жараёнини соддалаштириш, рақамлаштириш ва резидентлар учун чет элга инвестиция киритиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.

​Хусусан, амалдаги журнал шаклида ҳисоб юритиш амалиётидан воз кечилиб, капитал ҳаракати операцияларининг ҳисоби рақамлаштирилган ҳолда “Валюта операцияларини ҳисобини юритиш” ахборот тизимида юритилади.

​Натижада капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишда резидентлар учун қўшимча қулайлик яратилади. Эндиликда бундай операциялар фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали эмас, балки белгиланган тартибда исталган хизмат кўрсатувчи банк орқали амалга оширилиши мумкин бўлади.

​ Янги тартибга кўра, айрим ҳолатларда чет элга инвестиция киритиш учун олдиндан алоҳида рухсат олиш талаб этилмайди.

​Жумладан, бир календар йили давомида:

​- устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўъба ташкилотлари 100 минг АҚШ долларигача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар эса 200 минг АҚШ долларигача чет элда инвестиция фаолиятини амалга оширишлари;

​- устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўъба ташкилотлари 50 минг АҚШ долларигача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар эса 100 минг АҚШ долларигача чет элдаги филиал ва ваколатхоналарини айланма маблағ билан таъминлаши;

​- жисмоний шахслар 10 минг АҚШ долларигача чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади.

​Шунингдек, капитал ҳаракати операцияси шартларига киритилган ҳар қандай ўзгартиришлар қўшимча келишув билан расмийлаштирилиб, 10 кун муддатда банкка тақдим этилиши лозим.

​Чет элдаги инвестиция фаолияти бўйича маълумотлар резидентлар томонидан ҳар чоракда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Банклар эса ушбу маълумотларни умумлаштирган ҳолда Марказий банкка юборади.

​Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ–254-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан хориждаги брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш фақат лицензияга эга инвестиция воситачилари орқали амалга оширилади.

Мазкур ўзгаришлар капитал ҳаракати операциялари бўйича ҳисоб юритиш жараёнларини янада шаффоф, тезкор ва рақамли шаклга ўтказиш, шунингдек, резидентлар учун амалий қулайликларни оширишга хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid