Ҳокимлар ва ўринбосарларининг шахсий қабул вақтлари эълон қилинди
Шахсий қабуллар жадваллари жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига ўрнатилиб, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилади.

Президент топшириғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари тизимли равишда ҳудудий Халқ қабулхоналарида шахсий қабуллар ўтказади.
Шахсий қабуллар жадваллари жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига ўрнатилиб, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг шахсий қабуллари вақтлари:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси - ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси - ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
Тошкент шаҳар ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи пайшанба кунлари соат 15:00 – 17:00;
Андижон вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 10:00 – 16:00;
Бухоро вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, иккинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 10:00-12:00;
Жиззах вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 9:00-17:00;
Қашқадарё вилоят ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 11:00 – 14:00;
Навоий вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
Наманган вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
Самарқанд вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 10:00 – 12:00;
Сирдарё вилояти ҳокими - ҳар душанба куни соат 9:00 – 11:00;
Сурхондарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 14:00 – 17:00;
Тошкент вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 14:00 – 15:00;
Фарғона вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи, тўртинчи пайшанба кунлари соат 11:00 – 13:00;
Хоразм вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жума кунлари соат 10:00 – 12:00.
Объектив сабаблар туфайли шахсий қабуллар ўтказиш имкони бўлмаганда, қабул бошқа кунда навбатдан ташқари ташкил этилади ва белгиланган тартибда олдиндан эълон қилинади.
Уларнинг ўринбосарлари қабулларининг вақтлари билан ушбу ҳавола орқали келтирилган.
