platina.uz
Жамият

Уч кун ичида Туркияда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

​11 июн куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган ЙТҲда 31 ёшли фуқаро ва унинг фарзанди ҳалок бўлган. 

Уч кун ичида Туркияда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Сўнгги уч кун ичида Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани қайд этилди.

​11 июн куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ватандош 31 ёшли А.Ҳ., унинг туркиялик турмуш ўртоғи ва 2 ойлик фарзанди ҳалок бўлди.

​12 июн куни Тузла туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.М. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди.

​Шунингдек, узоқ вақт онкологик касаллик билан курашиб келган яна бир нафар 58 ёшли аёл бугун Истанбулдаги шифохоналардан бирида ҳаётдан кўз юмди.

​Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган. Консулхона томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан ҳамкорликда жасадларни Ватанга юбориш ва бошқа зарур масалалар юзасидан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid